Аҳолининг саломатлигини сақлаш давлатимиз сиёсатининг энг асосий йўналишларидан бири эканлигини, шунингдек сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Шу ўринда бугун Бандихон туман ҳокими Абдумалик Алламурадов ҳамда тегишли масъуллар иштирокида туманнинг Обод турмуш маҳалласида жойлашган Халқобод оилавий шифокорлик пунктида аҳоли ҳамда тиббиёт ходимлари учун яратилган шароитлар ва шифохонанинг моддий таъминот аҳволи ўрганиб чиқилди. Мазкур оилавий шифокорлик пунктини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бизни кузатишда давом этинг!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
0 comment