|
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, кўмакка муҳтож аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, кўмакка муҳтож аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани мисолида аҳоли мурожаат ва муаммолари билан ишлашни Сурхондарё вилоятида янги ташкил этилган Бандихон туманида ҳам тажриба сифатида ишларни амалга ошириш ва 5 та маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, кўмакка муҳтож аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларида таъмирлаш ишлари туманда давом этмоқда.


Бугунги кунда "Бандихонтумангаз" газ таъминоти бўлимининг 3 дона махсус авто транспорт воситасида туман аҳолисига суюлтирилган маиший газ балонлари етказилиб берилмоқда.
Бугун, туманнинг "Урғулсой" маҳалласида 118 та хонадонга, "Бағрикенг" маҳалласида 118 та хонадонга ва "Бектепа" маҳалласида 105 та хонадонга суюлтирилган маиший газ балонлари тўлдирилиб, етказиб берилди.
Шунингдек, тумандаги аҳолига етиб борувчи газ қувурларини бўяш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ 

0 izox