|
Бандихонда оғир тоифадаги маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Бандихонда оғир тоифадаги маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Куни кеча туманнинг “Бандихон” маҳалласида жойлашган марказий спорт ўйингоҳида 5 та маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, кўмакка муҳтож аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларида таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича тадбирларга старт берилган эди.

Жорий йилнинг 22- февраль куни Бандихон туманидаги 5 та маҳалла ҳудудида қуйидаги ободонлаштириш ишлари олиб борилди;

3 минг 207 дона мевали, манзарали дарахт кўчатлари экилди, шундан;

➖ "Бирдамлик" МФЙ ҳудудида 912 дона;
➖ "Паҳтакор" МФЙ ҳудудида 160 дона;
➖ "Чинор" МФЙ ҳудудида 652 дона;
➖"Бандихон" МФЙ ҳудудида 788 дона;
➖ "Бектепа" МФЙ ҳудудида 695 дона мевали, манзарали дарахт кўчатлари экилди

400 метр масофадаги ички кўчаларга тош- шағал аралашмаси ётқизилди, шундан;

➖ "Пахтакор" МФЙ, Боғ кўчасида 200 метр масофага;
➖"Бирдамлик" МФЙ ҳудудида 50 метр масофага;
➖"Чинор" МФЙ, "Денов" кўчасида 150 метр масофага тош- шағал аралашмаси ётқизилди.

4 км 273 метр масофадаги ички кўчалардаги ва хонадонлардаги ички ариқлар тозаланди, шундан;

➖ "Бирдамлик" МФЙ ҳудудида 1 км 980 метр;
➖ "Пахтакор" МФЙ ҳудудида 50 метр;
➖ "Чинор" МФЙ ҳудудида 443 метр;
➖ "Бандихон" МФЙ ҳудудида 1 км 350 метр;
➖ "Бектепа" МФЙ ҳудудида 450 метр масофадаги ички кўчалардаги ва хонадонлардаги ички ариқлар тозаланди.

5 та маҳалла ҳудудида аҳоли вакиллари томонидан хонадонлардаги 7 гектар бўш ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилди, шундан;

➖ "Бирдамлик" МФЙ ҳудудида 1,65 ;
➖"Пахтакор" МФЙ ҳудудида 0,9 ;
➖ "Чинор" МФЙ ҳудудида 1,9 ;
➖ "Бандихон" МФЙ 0,83 ;
➖ "Бектепа" МФЙ 1 гектар 73 сотих бўш ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилди.

Туманда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox