|

"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040- сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат масканини ташкил этиш белгиланган.


2021 — 2023- йилларда Маънавият ва маърифат масканларини барпо этишнинг манзилли рўйхатига асосан Бандихон туманида 2023-йилга мўлжалланган бўлиб, шу асносида бугун Бандихон туманида ҳам барча шароитларга эга бўлган "Бандихон" маҳалласида "МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ" фойдаланиш учун топширилди.
Тадбирда Бандихон тумани ҳокими А.Алламурадов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Н.Рахматуллаева, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.


Тадбир давомида туман ҳокими сўзга чиқиб, "МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ" нинг фойдаланишга топширилиши ёшларимиз маънан етук шахс бўлиб етишишлари учун хизмат қилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.


Шундан сўнг, туман ҳокими бошчилигида бинода яратилган шарт- шароитлар кўздан кечирилиб, масканда ёшлар билан суҳбатлар олиб борилди.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox