|
2023- йил ғалла ҳосилига тайёргарлик ишлари, бегона ўт ва ҳашоратларга қарши курашиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи аъзолари билан семинар ўтказилди

2023- йил ғалла ҳосилига тайёргарлик ишлари, бегона ўт ва ҳашоратларга қарши курашиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи аъзолари билан семинар ўтказилди

Ҳар бир фермер ва кластерлар ўз олдига ғалладан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришни мақсад қилганлар. Натижага эришиш учун албатта ғалла парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида маромига етказиб бажариши ҳамда мавжуд ресурслар, минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳамда сувдан унумли фойдаланиш лозим бўлади.

Шунингдек, бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандаларининг ғалла майдонларини зарарлашини инобатга олиб, уларга қарши кураш чораларини кўриш ва доимий кузатув талаб этилади.

Бугун, Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов ва вилоят ишчи гуруҳи аъзолари билан 2023- йил ғалла ҳосилига тайёргарлик ишлари, бегона ўт ва ҳашоратларга қарши курашиш бўйича семинар ўтказилди.
Семинар давомида ғалла ҳосилига тайёргарлик ишларининг бориши ва бегона ўт ва ҳашоратларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Шунингдек "Бандихон шдм дон кластер" МЧЖ томонидан 40 нафар механизаторларга махсус кийим бош ва ҳар бирига бир миллион сўмдан мукофот маблағлари берилди.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox