|
Бандихонда

Бандихонда "Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни" ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 23-майдаги ПҚ-2992 сонли қарори ҳамда 2021-йил 23-феврал ПФ-6176 сонли Фармонига асосан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни" ўтказилиши белгиланган. Бугун Бандихон тумани политехникумида Бандихон туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги, ис газидан заҳарланиш, газдан фойдаланишда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ва фавқулодда ҳолатларда биринчи амалга оширилиши лозим бўлган чоралар тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди.

 

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

0 comment