|
Ҳудудларда 3-чорак онлайн бошланадиган мактаблар рўйхати эълон қилинди. Сўнгги маълумотлар

Ҳудудларда 3-чорак онлайн бошланадиган мактаблар рўйхати эълон қилинди. Сўнгги маълумотлар

23 январ кунидан Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида III чорак ўқув машғулотлари бошланади.

Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси дарслар масофавий таълимга ўтказилган мактабларни туманлар кесимида келтирди.

 

«Мутахассисларнинг билдиришича, ўқувчилар таълим оладиган синфхоналарда ҳаво ҳарорати +18 даражадан паст бўлмаслиги талаб қилинади. Ўрганишлар якунига кўра, эртага мавжуд 335 таълим муассасасидан 278 тасида III чорак дарс машғулотлари бошланади.

Аммо ҳаво ҳарорати юқорида белгиланганидан паст кўрсаткичга эга 57 та умумтаълим муассасасида узлуксиз таълим жараёнлари босқичма-босқич бошланиши режалаштирилган», дейилади хабарда.

Дарслар онлайн бошланадиган мактаблар рўйхати:

  • Бектемир туманидаги 345-, 346-, 347-, 348-сонли мактаблар;
  • Миробод туманидаги 83-, 94-сонли мактаблар;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги 54-, 209-сонли мактаблар;
  • Олмазор туманидаги 1-, 28-сонли мактаблар;
  • Сергели туманидаги 33-, 68-, 269-, 352-сонли мактаблар;
  • Учтепа туманидаги 199-, 251-сонли мактаблар;
  • Чилонзор туманидаги 79-, 101-, 114-, 138-, 162-, 163-, 168-, 173-, 178-, 179-, 181-, 182-, 183-, 184-, 188-, 201-, 202-, 232-, 270-, 280-, 281-сонли умумтаълим мактаблари, 4-сонли махсус мактаб-интернати;
  • Шайхонтоҳур туманидаги 19-, 39-, 59-, 82-, 85-, 92-, 132-, 141-, 167-, 169-, 180-, 186-сонли мактаблар;
  • Юнусобод туманидаги 87-, 259-сонли мактаблар;
  • Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-, 334-сонли мактаблар;
  • Яшнобод туманидаги 145-сонли умумтаълим мактаби, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёридан пастлиги туфайли дарс машғулотлари масофавий таълимга ўтказилади.

Наманган вилоятида 23 январ куни 710 та умумтаълим мактабларидан 692 тасида ўқув жараёнлари тўлиқ бошланади.

Қолган 18 та умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари иситиш тизимида таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангунча масофавий тарзда ўқитилади.

Булар:

  • Наманган шаҳридаги 1-, 7-, 50- мактаб;
  • Мингбулоқ туманидаги 4-, 25-мактаб;
  • Поп туманидаги 1-мактаб;
  • Норин туманидаги 1-мактаб;
  • Чуст туманидаги 74-мактаб;
  • Чортоқ туманидаги 16-, 49-мактаб;
  • Янгиқўрғон туманидаги 9-, 10-,15-, 42-, 43-мактаб;
  • Чуст туманидаги 42-мактаб;
  • Учқўрғон туманидаги 46-мактаб;
  • Норин туманидаги 47-махсус мактаб-интернати. 

Жиззах вилоятида 23 январда мавжуд 555 та умумтаълим мактабларидан 524 тасида дарслар анъанавий тарзда бошланади.

Ўрганишлар натижаларига кўра, газ босими паст бўлган 31 та умумтаълим мактабларида узлуксиз таълим жараёнлари босқичма-босқич бошланиши режалаштирилган.

Жумладан:

  • Ш.Рашидов туманидаги 1-, 3-, 5-, 13-, 14-, 15-, 16-, 23-, 27-, 28-, 29-, 30-, 31-, 32-, 33-, 35-, 36-, 38-, 49-, 55-, 59-сонли мактаблар;
  • Жиззах шаҳридаги 16-, 8-, 2-, 11-, 12- ва 19-сонли мактаблар, Нурли маскан 32-интернати;
  • Зарбдор туманидаги 1 ва 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёридан пастлиги туфайли дарс машғулотлари масофавий таълимга ўтказилади.

Бухоро вилоятида мавжуд 530 та мактабнинг барчасида 23 январ куни дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланади.

«Маълумки, юртимизда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши сабабли вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида қишки таътил жорий йилнинг 22 январ кунига қадар узайтирилиши белгиланган эди. Бухоро вилояти ҳокимлигининг тегишли баёнига асосан, эртага, 23 январ кунидан вилоятимизда мавжуд 530 та  умумтаълим мактабларининг барчасида ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қиламиз», дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Сурхондарё вилоятида ҳам айрим мактаблар дарсларни масофавий тарзда давом эттиради.

Иссиқлик таъминотида муаммоси бор ва бошқа сабабларга кўра қуйидаги мактабларда ўқув машғулотлари мавжуд ҳолат яхшилангунига қадар онлайн шаклда олиб борилади:

  • Ангор туманидаги “Нурли маскан” кўзи ожизлар мактаби;
  • Денов туманидаги 1, 3, 4, 5, 7, 8, 9, 10, 15, 16, 24, 28, 31, 34,  35, 44, 50, 53, 55, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 65, 71, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84, 85, 94, 97, 98-сонли мактаблар, 2, 10, 11-ИДУМлар ва 67-СИМИ;
  • Жарқўрғон туманидаги 32-сонли мактаб;
  • Узун туманидаги 2, 4, 5, 12, 27, 28, 31, 36, 63, 64-сонли мактаб ва 61-ИДУМ;
  • Шўрчи туманидаги 125-сонли махсус мактаб;
  • Термиз шаҳридаги 12-,17-сонли мактаблар.

Мавжуд ҳолат яхшиланиши билан ушбу мактабларда ҳам дарс машғулотлари анъанавий шаклда олиб борилиши маълум қилинган.

Фарғона вилояти ХТБ бошлиғи Шерзод Долимов Kun.uz мухбирига хабар беришича, вилоятдаги барча мактабларда 23 январ куни дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланади.

Сирдарё вилоятида қуйидаги мактабларда дарслар масофавий бошланади.

Шаҳар ва туманлар кесимида рўйхат:

  • Боёвут туманидаги 4-, 6-, 14-, 17-, 18-, 19-, 23-, 25-, 28-, 29-, 30-, 31-, 35-, 39-, 40-, 42- ва 46-сонли мактаблар;
  • Гулистон туманидаги 1-, 2-, 3-, 7-, 9-, 13-, 15-, 16-, 19-, 22-, 26- ва 30-сонли мактаблар;
  • Мирзаобод туманидаги 1-, 5-, 10-, 11-, 12- ва 24- сонли мактаблар; 
  • Оқолтин туманидаги 5-, 7-, 9-, 11-, 12-, 15-сонли мактаблар;
  • Сардоба туманидаги 3-, 7-, 12- ва 14-сонли мактаблар;
  • Сайхунобод туманидаги 2- ва 17-сонли мактаблар;
  • Сирдарё туманидаги 1-, 7-, 21-, 31-, 41- ва 42-сонли мактаблар.

Вилоятдаги қолган барча мактабларда ўқиш анъанавий бўлади.

Қашқадарё вилоятидаги 18 та мактабда дарслар вақтинча онлайн ўтилади.

Булар:

  • Қарши шаҳридаги 1, 3, 19, 11, 34-сонли мактаблар ҳамда 18 ва 19-сонли махсус мактаб-интернатлар;
  • Шаҳрисабз шаҳридаги 1, 5 ва 9-сонли мактаблар;
  • Деҳқонобод туманидаги 29-сонли мактаб;
  • Қамаши туманидаги 8-сонли мактаб;
  • Қарши туманидаги 10 ва 12- сонли мактаблар;
  • Муборак туманидаги 22-сонли мактаб;
  • Шаҳрисабз туманидаги 15, 16-сонли мактаб-интернатлар;
  • Чироқчи туманидаги 19-сонли мактаб-интернат.

Хоразм вилоятида дарслар 505 та мактабда анъанавий тарзда, синфхоналарида ҳарорат белгиланган меъёрда бўлмаган 38 та умумтаълим мактабларида эса вақтинча масофавий усулда ўтказилади.

Дарслар масофавий усулда бошланадиган умумтаълим мактаблари рўйхати:

  • Хива шаҳридаги  2-, 3-, 4-, 7-, 8-, 13-, 14-, 15-, 18-, 19-, 21-сонли мактаблар;
  • Боғот туманидаги  2-сонли ИМИ, 92 –сонли ИМИ, 4-, 21-, 38-, 48-сонли мактаблар;
  • Тупроққалъа туманидаги 2-, 21-сонли мактаблар;
  • Урганч туманидаги 5-, 17-сонли мактаблар;
  • Хонқа туманидаги  37-, 38-сонли мактаблар; 
  • Шовот туманидаги 2-, 31-, 41-,46-, 47-, 52-сонли  мактаблар;
  • Янгиариқ туманидаги  2-, 7-, 25-, 37-сонли мактаблар;
  • Янгибозор туманидаги 3-, 7-, 8-, 12-, 32-сонли мактаблар.

Тошкент вилоятида 23 январдан 886 та умумтаълим мактабларидан 603 тасида ўқув жараёнлари тўлиқ бошланади. Қолган 279 та умумтаълим муассасаларида ўқув жараёнлари масофавий олиб борилади. Жумладан: 

  • Ангрен шаҳридаги 2 та,
  • Чирчиқ шаҳридаги 7 та, 
  • Янгийўл шаҳридаги 13 та, 
  • Бекобод туманидаги 35 та, 
  • Бўка туманидаги 10 та, 
  • Бўстонлиқ туманидаги 20 та, 
  • Зангиота туманидаги 14 та, 
  • Қибрай туманидаги 11 та, 
  • Қуйи Чирчиқ туманидаги 23 та, 
  • Оққўрғон туманидаги 16 та, 
  • Оҳангарон туманидаги 23 та, 
  • Паркент туманидаги 6 та, 
  • Пискент туманидаги 6 та, 
  • Ўрта Чирчиқ туманидаги 21 та, 
  • Тошкент туманидаги 21 та, 
  • Чиноз туманидаги 14 та, 
  • Юқори Чирчиқ туманидаги 7 та, 
  • Янгийўл туманидаги 32 та мактабда.

Қорақалпоғистон Республикасидаги 30 та мактабларда иссиқлик ҳарорати пастлиги сабабли ўқув машғулотлари масофавий шаклда ташкил этилиб, босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтиши хабар қилинган.

Аммо бу қайси мактаблар эканига аниқлик киритилмаган.

Навоий вилоятида 23 январдан мавжуд 350 та умумтаълим мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий тарзда бошланган.

Зарафшон шаҳридаги 13 та мактабда дарслар 16 январдан бошланган эди.

Самарқанд вилоятидаги барча мактабларда дарслар 18 январдан буён анъанавий шаклда олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ХТБ  20 январ куни 23 январдан вилоятдаги 763 та умумтаълим мактабларидан 747 тасида ўқув жараёнлари тўлиқ бошланиши, қолган 16 та умумтаълим муассасаларида (шундан 5 таси Андижон шаҳрида) ўқув жараёнлари онлайн олиб борилиши, бу маълумот янгилаб борилиши маълум қилинган. Аммо кейинги кунларда қўшимча маълумот берилмаган. Қолаверса, Kun.uz маълумотига кўра, 23 январдан биргина Андижон шаҳрининг ўзида 29 та мактабда дарслар онлайн бошланиши режалаштирилган.

0 izox