|
Бандихон тумани маҳаллани қўллаб- қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

Бандихон тумани маҳаллани қўллаб- қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

Бугунги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209- сон Фармони,


“Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402- сон Қарорида белгиланган устувор вазифалар, Давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг

кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар тўғрисида ҳамда Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш вазифалари кўриб чиқилиб муҳокама қилинди.


Ташкилий йиғилишда туман ҳокими А.Алламурадов, сектор раҳбарлари, масъуллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.


Йиғилиш давомида қабул қилинган қонун ва фармонлар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича тегишли топшириқ ҳамда вазифалар белгилаб берилди.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox