Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Bandixon tumani hokimligi
“Коррупцияга – тараққиёт кушандаси”

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ-419-сонли қонуни билан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги, мазкур қонунда илк бор “коррупция”, “коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар”, “манфаатлар тўқнашуви” каби ҳуқуқий тушунчаларни очиб берилганлиги, бу қонун республикамизда коррупцияга қарши курашнинг асосий принципларини ва йўналишларини белгилаб берганлиги, коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар мақоми тўғрисидаги қоидалар, коррупцияга қарши курашувчи ваколатли давлат органлари ва уларнинг ваколатлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашда иштирок этиши, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш масалалари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш каби кўплаб масалалар ўз ифодасини топган, Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қонунига мувофиқ, коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Коррупция билан боғлиқ жиноятлар жамият учун катта хавф туғдиришлиги, агар унинг олди олинмаса ва унга қарши жиноий-ҳуқуқий ҳамда бошқа таъсир чораларини қўллаб, кураш олиб борилмаса, у жамиятнинг барча соҳаларида, хусусан, энг аввало, саноат, ишлаб чиқариш, савдо, шуниндек давлат бошқаруви соҳасида ҳам «илдиз отиб», ривожланиб кетиши мумкинлиги, коррупция билан боғлиқ жиноятлар ривожланиб кетадиган бўлса, жамиятдаги энг муҳим ижтимоий муносабатларни издан чиқариши, иқтисодиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилиши, аҳоли ўртасида ҳокимият вакилларига нисбатан ишончсизлик руҳиятини пайдо қилишлиги, коррупция биринчи навбатда турли иқтисодий, сўнгра уюшган жиноятчиликнинг кўпайишига сабаб бўлади.

 

Жиноят ишлари бўйича 

Бандихон туман судининг архивариуси

Б.Раимов

Izoh qoldirish

Ro`yxatdan o`tish
5 ta foydalanuvchi hozir saytda
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?