Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бандихон тумани ҳокимлиги
Бандихон туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти

Бандихон тумани Кенгаши

ҚАРОРИ

 

O٬zbekiston Respublikasi

Xalq deputatlari

Surxondaryo viloyati

Bandixon tumani Kengashi

QARORI

 

2020 йил “28” декабрь                          № 89/VI-21                  Бандихон тумани

 

Бандихон туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2021 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур қонунга асосан 2021 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Бандихон тумани Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2021 йилги Бандихон тумани (Кейинги ўринларда туман деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 27 млрд. 500 млн. млн. 310 минг. сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг  айланма касса маблағи 355 млн. 880 минг сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туман бюджети ўртасида тақсимланади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари);
  • юридик шахслардан олингадиган ер солиғи;

б) Туманнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

  • электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
  • фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекитсон Респубилкаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйҳатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезиденларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) 100 фоизи ўтказилади.

в) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • бензин, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станцияларидан томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига ҳуқуқ учун йиғимлар;
  • қоунучиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан ташкаи);
  • мобиль алова хизматлари ва алкагол махсулоти, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2020 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра вилоят аҳолиси сонининг республика аҳолиси сонидаги улушига мувофиқ;
  1. Қонунга асосан туман маҳаллий бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туман бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туман маҳаллий бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2021 йил учун туман бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. туманнинг туман бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меьёрлари бўйича туман маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман Ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  4. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  5. Туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

  1. 2021 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 529 млн. 333 минг. сўм миқдорида белгилансин.

                 Туман ҳокимлиги Захира жамғармалари маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. 2021 йил учун туман бюджетининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 6-иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисидаги”ги ПФ-6121-сонли Фармонига асосан жисмоний шахсларнинг ва юридик корхоналарнинг (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган) ер солиғига туманнинг иқтисодий ривожланишига қараб солиқ ставкаси 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коеффицентларни қўллаган холда ер солиғи ставкалари 7-илова ва 8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишинча туман Кенгашлари томонидан туман ҳокимликлари таклифларига асосан, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилишини инобатга олган ҳолда тегишли Кенгашлар қарорларига асосан ишлатилиши белгилансин.
  4. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  5. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  6. Туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар расмий веб-сайтларга туманда қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини олиб борилаётган обеъктлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини
10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман ҳокимлиги Қонунга асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишли туман Кенгашига берилишини таъминласин.
  2. Республика вазирлик ва идоралари, шунингдек вилоят бошқарма ва ташкилотлари ишчи гуруҳлари томонидан туманда ўтказиладиган ўрганшилар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тузилаётган “Йўл харита”лари, баёнлари билан тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.
  3. Туман ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун тегишли Кенгашларга маълумот киритсин.
  4. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 Кенгаш раиси                                                 Ў.Чориев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?