Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бандихон тумани ҳокимлиги
«СEКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ»

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Бандихон туманидаги 36-сонли умумтаълим мактабида 2-сектор рахбари томонидан «Сектор рахбари ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда 2-сектор рахбари С.Махманов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари У.Қулмаматов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари О.Эшпўлатовлар ҳамда битирувчи ёшлар иштирок этишди. Учрашувда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Уларни қийнаб келаётган муаммолар шу жойнинг ўзида ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Жумладан 2021 йилги битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Худойбердиев Хуршидга пайвандлаш ва кесиш ускунаси, Қосимова Ҳосилага пазандачиликка қизиқиши сабабли электр печь берилди. Битирувчи ёшлар туман олимпиадасида фахрли ўринларни олган ўқувчиларга эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?