24 мартдан бошлаб:
Жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.
25 мартдан бошлаб:
Касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолияти қайта йўлга қўйилади;
Карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.
© Бандихон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2022