Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бандихон тумани ҳокимлиги
САЙЛОВ 2021

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

127
0
SAYLOV NATIJALARI

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи сайлов участкаларининг барчасида сайлов бюллетенлари санаб чиқилди.
Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар сайловчиларнинг қуйидаги миқдордаги овозини олди:

✅Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;

✅Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Наимович Обломурадов – 4,1 фоиз;

✅Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Келдиевич Қодиров – 5,5 фоиз;

✅Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Максуда Азизовна Варисова – 6,6 фоиз;

✅Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев – 80,1 фоиз;

Зайниддин Низомходжаев
Марказий сайлов комиссияси раиси

128
0

Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.
Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади. Яъни бундан бу ёғига қоғозбозликдан воз кечиб, замонавий технологияларни жорий этишга эътибор қаратилади.

437
0

“ANOR 2021” koʻrik-tanlovi gʻoliblari aniqlandi

Bandixon tuman hokimligi tashabbusi bilan Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻining birinchi oʻrinbosari Intizor Mamasolayeva boshchiligida Yoshlar ishlari agentligi tuman boʻlimi bilan hamkorlikda tumandagi xotin-qizlarning ijtimoiy faoligini oshirish, tadbirkorlik harakatini keng quloch yoydirish, tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash, biznes gʻoyalarini samarali amalga oshirishga koʻmaklashish, ayollar tadbirkorligini yanada rivojlantirish maqsadida, “ANOR 2021” koʻrik-tanlovi boʻlib oʻtdi.

Tanlovda nominatsiyalar boʻyicha gʻoliblar aniqlanib, gʻoliblarga tashkilotchilar tomonidan esdalik sovgʻalari topshirildi.

503
0

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ

Бугун Бандихон тумани «Бектепа» маҳалласи ҳудудида жойлашган Сув хўжалиги ва мелиорация коллежи биносида туман ҳокими Ўткир Чориев ҳамма мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирокида «Фуқоролар қабули» бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқароларнинг кўплаб муаммолари тингланиб, бир қатор мурожаатлар жойида айримлари эса қисқа муддатда ҳал этиладиган бўлди.
Фуқоролардан тушаётган мурожаатларни белгиланган муддатда ҳал этиш бўйича туман ҳокими мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

504
0
Барчаси: 39 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?