Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бандихон тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олиш
Эълонлар / 2021-10-14

Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг 2015 йилдаги резолюциясига асосан аъзо давлатларга ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш амалиётини ўтказишни тавсия этади. Хўш, бу бизга нима беради Биринчи навбатда, республика аҳолиси ва унинг турмуш шароити тўғрисидаги ишончли маълумотлар айнан аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилади.Масалан, Сурхандарёда неча киши ишсиз? Сурхандарёда нечта оила уй-жойга муҳтож Сурхандарёда яна нечта таълим муассасаси қуриш лозим? Сурхандарёда аҳоли хонадонлари асосан қайси йилларда қурилган? Сурхандарёда шаҳрида аслида қанча киши истиқомат қилади ва ҳоказо.Аҳолини рўйхатга олиш амалиёти шу каби кўплаб саволларга жавоб, муаммоларга ечим топиш имконини яратади.

—Кўпчилик инсонлар аҳолини рўйхатга олиш амалиётини статистик маълумотлар тўплаш тадбирларининг бир кўриниши, деб тушунади. Аммо бу шунчаки статистика эмас, балки мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади, — деди Давлат статистика қўмитаси Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқарма бошлиғи Қобил Бердиқулов. —Мазкур давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва маблағ талаб этадиган тадбирни ўтказиш учун халқаро талабларга мувофиқ 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади. Ушбу амалиёт мустақиллик йилларида республикамизда илк бор ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлариамалга оширилади.

612
0
18-сентабр - Бутунжаҳон тозалик куни
Эълонлар / 2021-09-13

 

Ўзбекистон Республикасининг исте’додли актиёри Бобур ЙЎлдошев 18-сентабр “Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлайди.
Ушбу санага бағишланган тадбирлар Ўзбекистонда илк бор 2019-йилда ўтказилган.

Китобхон ёшларни китобхонлик ҳафталигига таклиф этамиз.
Эълонлар / 2021-04-05

#Сурхондарё
#Китобхонлик_ҳафталиги

5-9 апрел кунлари Сурхондарё вилояти Aхборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон - китобхонлар юрти” шиори остида бўлиб ўтадиган китобхонлик ҳафталигига барчангизни таклиф етамиз.

6391
0

Жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш бўйича назорат кучайтирилди
Эълонлар / 2021-03-24

24 мартдан бошлаб:

Жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.

6505
0

ЭЪЛОН!
Эълонлар / 2021-03-15

Жорий йилнинг 17-март куни Бандихон тумани "Бандихон" маҳалласида жойлашган БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБИ МАЙДОНИ да Наврўз умумхалқ байрами бўлиб ўтади!
Байрам давомида миллий кураш,дорбозлик ўйинлари,сумалак сайли ташкил этилади ҳамда таниқли хонандалар ижросида куй ва қўшиқлар томошабинлар эътиборига тақдим этилади!
Барча юртдошларимизни шунингдек Бандихон туман аҳолисини ушбу наврўз сайлига таклиф этамиз!

Дўстларингизни ҳам таклиф этинг!

 

 

6624
0
Барчаси: 6 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?